ДИФРАКЦИЯ

ДИФРАКЦИЯ (лот. diffractus — синган) — тўлқинларнинг харакат йўналишида учраган тўсикларни айланиб утиши. Дифракция ҳар қандай тўлқин ҳаракатига тегишли; тўлқин узунлиги тўсиқ ўлчамига тенг ёки ундан катта бўлса, Дифракция ҳодисаси рўй беради. Товуш, ёруғлик нури, рентген нурлари, электронлар, нейтронлар тарқалганда Дифракция ҳодисаси кузатилади (яна қ. Ёруғлик дифракцияси, Зарралар дифракцияси, Радио-тўлқиняар дифракцияси, Тўлқинлар дифракцияси, Электронлар дифракцияси, Рентген нурлар дифракцияси).

Loading...