ДИККИТ

ДИККИТ — каолинитнинг полиморф турига мансуб гил минерали. Кимёвий формуласи Al4[Si4Ol0] (OH)S. Биринчи марта аниклаган америкалик минералог Дикка номи билан аталган. Кристаллари тиниқ пластинкасимон. Рангсиз, оқ, сарғиш ва кўкимтир. Қаттиқлиги 2,5—3,5; зичлиги 2,6 г/см3. Паст т-рали гидротермал минерал. Кварц, доломит, серицит, каолинит, гидрослюда, галлуазит билан бирга учрайди. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама тоғларида (Оқтош, Оқсоқота, Қоронкўл, Гушсой ва б.) иккиламчи кварцитларда Диккитнинг тўпламлари аникланган. Қозоғистон (Қорачеку ва Қўнғирот, Кавказ (шим.-ғарбидаги симоб конларда), Украина (Никитовка)да бор. Оқсоқота конида кварц, барит, диаспор, пирофиллит, мусковит, гематит, симоб, олтин ва б. билан бирга Диккитнинг чўзиқ кристали учрайди.

Loading...