ДИКТАТУРА

ДИКТАТУРА (лот. dictatura — чекланмаган ҳокимият) — давлат ҳокимиятини нодемократик усуллар б-н амалга ошириш тизимини ифодаловчи тушунча, авторитар ёки тоталитар режим (қ. Авторитаризм, Тоталитаризм). Д. га асосланган сиёсий режимда хрки-мият бир шахсдиктатор ёки бир неча шахсларнинг қўлида марказлашади, сиёсатда зўравонлик ва террор кучаяди. Диктатура ўрнатилганлиги диктаторлик ҳокимиятининг чекланмаганлиги ва назоратсизлиги, конституция эълон қилган демократик қуқуклар ва эркинликлар топталиши, вакиллик органларининг ҳуқуклари чекланиши билан ажралиб туради. Ҳокимият тўғридан-тўғри зўравонликка таянади. Одатда, йирик ижтимоий гуруҳлар Д. ни ифода этувчи куч сифатида намоён бўлса ҳам, у бир шахс ёки бир гуруҳ шахсларда мужассамлашади (Қад. Римда ҳарбий бошлиқлар Диктатураси ва триумвиратлар, мутлақ монархлар, ҳоз. авторитар тузумлар, хунталар ва ҳ. к.). Тарихга кўра, бирон-бир давлатда Диктатура ўрнатилиши, одатда, ички ўзаро кураш ғоят кескин тус олган даврлар билан боғлиқ бўлган (мас., Испанияда Франко Диктатураси, нацистлар Германиясида фашистлар Диктатураси, собиқ шўролар даврида Сталин Д. си ва б.).

Loading...