ДИКТОР (лот. dictor — сўзловчи) — радио ва телевидение да микрофон олдида, телекамера қаршисида тайёр матнни ўқувчи шахс. Д. хушовоз бўлиши, дикцияси кучли ва тил нор-маларини пухта билиши зарур. Диктор ликка нутқи, овози, қобилиятига қараб танлов йўли билан қабул қилинади. Ўзбекистонда Дикторлик касб сифатида 1924 й. ажралиб чикди ва ривож топа бошлади. Дикторлик санъатининг такомиллашуви ва тажрибанинг ошиб бориши натижасида Диктор ижросининг характери (оғзаки нутққа яқинлашув, гапиришда катта эркинлик, дадиллик ва б.) ҳам ўзгара борди. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда Дикторлик санъати алоҳида тус олди. Диктор ларнинг матнга қарамай эркин, шу билан бирга жуда чиройли ва равон тилда гапириши кўзга ташланади. Ҳозирда турли мавзудаги эшиттиришларни Дикторлар б-н бир қаторда журналистлар ва б. касб эгалари ҳам жуда қизиқарли ва ҳар бири ўзига хос тарзда олиб бормоқдалар. Мирқодир Мақсумов, Туйғуной Юнусхўжаева, Ўктам Жобиров, Насиба Иброҳимова, Насиба Қамбарова, Галина Мельникова, Раҳматилла Мирзаев, Баҳри Соатқулова, Раъно Жўраева, Қодир Тожиев, Мирзоҳид Раҳимов каби Дикторлар танилган.
Кинода — фильм матнини ўқиб, воқеани шархловчи киши. Одатда, экранда кўринмайди, фақат нутқи кинотасмага ёзиб олинади. Кўпинча муаллиф матни Дикторга ишониб топширилади. Баъзан кинооператор, реж., сценарий муаллифининг ўзи ҳам Дикторлик қилади («Тожихон билан учрашувлар», «Тошкентда бир қиз яшайди» фильмлари ва б.). О. Хўжаев, Р. Ҳамроев, С. Саидов, А. Рафиқов каби актёрларнинг кинодаги Дикторлик фаолияти алоҳида аҳамиятга моликдир.
Моҳина Аширова.