ДИЛА — 1) эшик чорчўпи орасидаги тахтача;
2) безак санъатида яратиладиган нақш мужассамоти. Тўғри тўртбурчак ёки мурабба ҳошия ичига ишланади. Жумладан бағдоди эшик табақаларида чорчўп орасига ишланади: бунда эшик табақасининг ўртасида тўғри тўртбурчак, юқори ва қуйи қисмида мурабба тахтага нақш (гириҳ) ишланиб чорчўпга ўрнатилади (нақш мужассамоти ишланган тахтанинг атрофи 3—4 см кенгликда 1—2 см юпқароқ қилиниб чорчўп билан михсиз бириктирилади).