ДИЛЕР

ДИЛЕР (инг. dealer — савдогар, агент) — 1) қимматли қоғозлар, валюталар, қимматбаҳо металлар ва б. олдисотдисини, биржа операиияларини ўз номидан ва шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширувчи фонд биржаси аъзоси, жисмоний ёки юридик шахс;

2) маҳсулотни улгуржи (кўтара) сотиб олиб, уни чакана йўл билан ёки кичик партияларда фойдасига сотувчи бизнес иштирокчиси, жисмоний ёки юридик шахс. Одатда, бундай агентлар маҳсулот ишлаб чикарувчи фирмаларнинг дилерлик тармоқларида фаолият юритади.

Prev Article

ДИКТОР

Next Article

ДИЛОР