ДИЛИ

ДИЛИТимор о. даги шаҳар, Шарқий Тиморнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 60 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Парфюмерия, кулолчилик буюмлари, кофега ишлов бериш корхоналари бор. Йирик порт; четга копра, кофе, каучук, пахта, жун, тери ва б. чиқарилади.

Prev Article

ДИЛЕР

Next Article

ДИЛЬС