ДИМО Николай Александрович

ДИМО Николай Александрович (1873.30.11, Оргеев – 1959.15.3, Кишинёв) — тупроқшунос олим, ВАСХНИЛ акад. (1948), Молдавияда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1946). Но-воалександрия қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик ин-тини тугатган (1902). САГУ (ҳоз. Ўзбекистон миллий ун-ти) ва Кишинёв ун-тини ташкил этишда қатнашган; Ўрта Осиё тупроқшунослик ва геоботаника и. т. ин-тига (1920—31), Молдавия ФА Тупроқшунослик ин-тига раҳбарлик қилган (1957—59). 1945 й. дан Кишинёв ун-ти проф., тупроқшунослик кафедраси мудири. Димонинг илмий ишлари тупроқ геог. си, уларнинг шўрланиши, биол. си, физикасига; Россия Европа қисми марказий ҳудудлари, Ўрта Осиё, Закавказье ва Молдавия тупроқ мелиорациясини ўрганишга бағишланган. Димо раҳбарлигида Сирдарё ва Амударё оралиғидаги тупроқ қоплами тадқиқ этилди, Ўрта Осиёнинг дастлабки тупроқ харитаси тузилди.

Loading...