ДИНАС (инг. Dinas Rock — Англиядаги тоғнинг номи) — оловбардош ғишт, таркибида 93% гача кремний (IV)-okсид (силикат ангидрид — SiO2) бўлади. Кварц жинсларига 2—3% оҳак қўшиб тайёрланади. Динас 1730° гача т-рага чидайди. Динас саноат печлари (мартен печи ва б.) қуришда ишлатилади.