Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДИОФАНТ

ДИОФАНТ (тахм. 3-а.) — юнон математиги. Александрияда яшаган. «Арифметика» номли рисоласининг бир қисми (13 китобдан 6 таси) ва кўп бур-чакли сонлар ҳақидаги китобининг баъзи қисмлари бизгача сақланган. «Арифметика»да Диофант, асосан, даражаси тўртгача бўлган тенгламаларга оид масалаларнинг, кейинчалик, ўз номи билан аталган аникмас тенгламаларнинг ечилишини топган. Диофант тенглама ечимини бутун сонларда қидиради. Мат. да Диофант номи билан юритиладиган яқинлаштиришлар, тенгламалар бор (қ. Диофант тенгламалари). Д. алгебраик ва назарий-сонли масалаларни умумий ечиш усулларини бермаган ҳолда уларни усталик билан ечган. Диофант асарлари П. Ферма, Л. Эйлер, К. Гаусс ва б. олимларнинг тадқиқотлари учун асос бўлган.