ДИОКЛЕТИАН

ДИОКЛЕТИАН (Diocletianus) (243 — 313/316) — қад. Рим императори (284 — 305). Империядаги аҳволни яхшилашга олиб келган бир қанча ислоҳотларни ўтказган (ўзига учта тахтдош тайинлаган, империяни 4 та қисмга, бу қисмларни эса 12 диоцезларга тақсим этган; армияни кучайтириб, унинг сонини 450 минг аскарга етказган; соликларни тартибга солган ва б.). Доминат (чекланмаган монархия) тузумининг ўрнатилиши Диоклетиан номи б-н боғлиқ. 303—304 й. ларда христианларни қувғин қилган. Бу воқеа кейинчалик христиан ва ислом дини муқаддас китобларида акс этган (мас, Қуръони каримдаги «Каҳф» сураси). Диоклетиан номи Шарқ халқлари орасида Дақёнус шаклида ҳам машҳур.

Loading...