ДИПЛОИД

ДИПЛОИД (diploos — иккиланган ва eidos — кўриниш) — иккита гомологик хромосомалар тўпламига эга бўлган ҳужайралар. «Диплоид» термини 1905 й. да немис ботаниги Э. Страсбургер томонидан таклиф этилган. Диплоид иккита гаплоид гаметаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Кўпчилик ҳайвонлар ва юксак ўсимликларда Диплоид ҳаётий циклнинг асосий фазаси (диплофаза, спорофит) ҳисобланса, баъзи бир ҳужайралиларда фақат зигота диплоид бўлади. Диплоидлик эволюцион жараёнда гаплоид организмлар асосида пайдо бўлган ва гаплоидларга нисбатан бир қатор устунликка эга бўлганлиги туфайли сақланиб қолганлиги тахмин қилинади. Диплоидда ва рецессив мутациялар гетерозигота ҳолатида намоён бўла олмаганлиги сабабли популяцияларда яширин ҳолатда сакданиб қолади. Шу туфайли генотипик ўзгарувчанлик тўпланиб боради.

Loading...