ДИПЛОМ (юн.diplo — икки буклайман) — 1) шахснинг олий, ўрта махсус ёки ўрта касб-ҳунар ўқув юртини тугатганлиги ёхуд илмий даража, илмий унвонга эга эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
2) муассаса, ташкилот ёки айрим шахсларга муайян ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат; 3) турли танлов, мусобақа, кўргазма ва б. да юқори кўрсаткичларга эришганлик учун мукофотланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.