ДИПЛОМАТИЯ

ДИПЛОМАТИЯ (франц. — давлатларнинг ташқи сиёса,т соҳасидаги вазифаларини амалга ошириш, шунингдек, чет элда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги расмий фаолияти. «Дипломатия» термини юнон тилидаги «икки букилган қоғоз» сўзидан олинган. Қадимда Юнонистон ва Римда тахтакач муқова ичига солинган хат элчиларга улар ваколатини тасдиқловчи ишонч ёрлиғи ёки ҳужжат сифатида такдим этилган. Бу термин ҳозирги маънода Ғарбий Европада 18-а. охирида расм бўлган. Дипломатия давлат ташқи сиёсатининг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади, ана шу сиёсатнинг мақсад ва вазифалари Дипломатия шакли ва услубларини белгилаб беради. Дипломатик фаолиятнинг асосий шакллари: дипломатик конгресслар, конференциялар ёки кенгашлар; нота, меморандум, баёнот ва ҳ. к. шакллардаги дипломатик ёзишма; халқаро шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш; давлатнинг элчихоналар ва миссиялар орқали амалга оширадиган чет элдаги вакиллиги; халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш; ташқи сиёсий масалалар бўйича ҳукумат нуқтаи назарини матбуотда ёритиш. Дипломатик муассасалар ва уларнинг масъул ходимлари дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади. Халқаро ҳуқуққа биноан, дипломатик вакилларга ўзлари ишлаётган мамлакат ички ишларига аралашиш ман этилади.

Дипломатиянинг шаклланиши давлатнкш юзага келиши, унинг муайян органлари ва лавозимдор шахслари фаолияти билан боғлиқ бўлган. Ўзбек давлатчилиги тарихида чет эллар билан мунтазам алоқалар йўлга қўйилганлиги яхши маълум. Амир Темур давлати Франция, Англия, Кастилия, Константинополь, Генуя ва Венеция билан элчилар орқали алоқаларни йўлга қўйган.

Ўзбекистон мустақил давлат бўлгач, халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқукли субъектига айланди. 120 дан зиёд давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди (2002 й. янв.) . БМТ, Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва б. обрўли халқаро ташкилотлар ва кенгашларга аъзо бўлди. Унинг ташки сиёсати, дипломатик фаолияти ЎзР Конституциясида белгиланганидек, давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлеизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган бошқа қоида ва меъёрларига асосланади. Тенг ҳуқуклилик, ўзаро манфаатдорлик ва ўзаро ҳурмат Ўзбекистон Д. сининг асосий тамойилларидир. ЎзР жаҳонда янгича иқтисодий тартиб ўрнатиш, бутун дунёда, жумладан Марказий Осиё минтақасида ялпи тинчлик ва хавфсизликни таъ-минлаш учун, халқаро терроризм ва гиёҳвандликка қарши курашда жаҳон ҳамжамияти билан бирга фаол ҳаракат қилмоқда, бу йўлда барча дипломатик каналларни ишга солмоқда. Ўзбекистонда Дипломатия кадрлари Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-тида тайёрланади.

Next Article

ДИРАК