ДИҚҚАТ

ДИҚҚАТсубъект фаолиятининг бирор объект ёки ҳодисага жалб килиниши. У ҳар қандай онгли фаолият самарадорлигининг зарур шартидир. Бош мия пўстлоғининг муайян жойларидаги оптимал қўзғалиш манбалари Диққатнинг физиологик асосини ташкил қилади. Диққат икки турга бўлинади: ихтиёрсиз (пассив) Д. ва ихтиёрий (актив) Д. Ихтиёрсиз Диққат бирон ташки сабаб таъсирида киши хоҳишидан қатъи назар ҳосил бўлади. Бундай Диққат одамдан ирода кучини талаб қилмайди. Диққатни жалб қилиш учун қўзғатувчининг кучи катта аҳамиятга эга; мас, нарсанинг чи-ройлилиги, ёрқинлиги, ўткир ҳидлилиги ва б. хусусиятлари Диққатни беихтиёр тортади. Ихтиёрий Диққатда психик фаолият оддиндан белгиланган мақсад б-н муайян нарсага онгли равишда жалб этилади. Диққатнинг бу тури ирода кучини талаб килади; шунинг учун бу Диққат иродавий Диққат деб ҳам аталади. Инсоннинг бутун онгли фаолияти асосан ихтиёрий Диққат воситасида амалга оширилади.

Диққатнинг барқарорлик, кўчувчанлик, бўлинувчилик каби хусусиятлари, кўлами бор. Д. нинг барқарорлиги унинг ягона, умумий (мас, китоб ўқиш, масала ечиш каби) ишга хизмат қилувчи нарса ёки ҳодисага узоқ муддат жалб бўла олишидан иборат. Бунда ҳаракат объектлари (мас, китоб матни, масалада берилган сонлар ва шу кабилар) ҳамда ҳаракатнинг ўзи (мас, масалани ечиш йўллари) ўзгариб туриши мумкин, лекин фаолиятнинг умумий йўналиши ўзгармай сақлани-ши лозим. Кўчувчан Диққат бир фаоли-ятдан ёки нарсадан бошқа фаолият ёки нарсага тез жалб бўлади. Бу хусусият Д. нинг аввалги нарсага қай даражада қаратилганлигига ва янги фаолиятнинг хусусиятига (унинг Диққатни қанчалик қарата олишига) боғлиқ. Диққатнинг бўлина олиш хусусияти бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан ортиқ иш-ҳаракат бажаришда акс этиб, кўп касб эгалари (мас, ўқитувчи, шофёр, учувчи) учун айниқса катта аҳамиятга эга. Бу хусусият бир фаолиятни бажариш хийла автоматлашиб, иккинчи фаолият бир қадар таниш бўлиб қолгандан ке-йин таркиб топади.

Диққат кўлами унинг энг қисқа вақт ичида (гўё бирданига) ўз доирасига сиғдира олиши мумкин бўлган нарсалар сони б-н белгиланади. Шу жиҳатдан Диққат кенг ёки тор бўлиши мумкин. Одатда, кенг кўламли Диққат яхши Диққат ҳисобланади. Диққат кўлами идрок қилинаётган нарсаларнинг ҳамда уларни идрок қилаётган киши фаолиятининг вазифаси ва хусусиятига боғлиқ.

Диққатнинг акси паришонхотирликаяр. Бунда одам Д. ини бирор нарсага тўплай олмай, ҳамма вақт бошқа нарсаларга чалғийверади. Шундай ҳолат киши қаттиқ чарчаганда, унинг учун аҳамиятсиз жуда кўп қўзғатувчилар мавжудлигида ёки, аксинча, битга ҳам қўзғатувчининг одам учун аҳамияти бўлмаганда рўй беради. Машқ қилиш билан паришонхотирликка барҳам бериш мумкин.

Диққатнинг турлари ва хусусиятлари одамнинг жуда ёшлик давридан бошлаб ривожланади ва ҳаёти давомида ўзгариб, мураккаблашиб боради.

Loading...