Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ДИРЕКТРИСА

ДИРЕКТРИСА (лот. directrix — йўналтирувчи) — 1) математикада — берилган 2тартибли эгри чизиққа (мас, конус кесимлари — эллипс, гипербола ва параболага) нисбатан маълум хоссага эга бўлган тўғри чизиқ. 2-тартибли эгри чизиқнинг ҳар қандай нуқтасидан фокусигача бўлган масофанинг шу тўғри чизиққача бўлган масофага нисбати ўзгармас.