ДИСАХАРИДЛАР

ДИСАХАРИДЛАР, биозалар, С|2Н22ОП — молекулалари икки моносахарид қолдиғидан тузилган углеводлар, ҳаммаси гликозидлар типида тузилган. Қайтариш хоссасига эга бўлмаган Дисахаридларга 2 глюкоза қолдиғидан тузилган трегалоза (микоза), глюкоза ва фруктоза крлдикларидан тузилган сахароза ва б., қайтарувчи хоссали Дисахаридларга мальтоза, целлобиоза, лактоза ва б. киради. Дисахаридлар кристалланади, сувда, 45—48°ли спиртда эрийди; чучмал. Кислоталар таъсирида гидролизланганда моносахаридлар ҳосил бўлади. Дисахаридлар ўсимлик ва ҳайвон организмларида кенг тарқалган. Одатда, табиий манбалардан (мас, сахароза — қанд лавлаги ёки шакарқамишдан, лактоза — ҳайвонлар сутидан) олинади. Аксариси кимёвий ва биокимёвий усуллар билан синтезланади. Сахароза, лактоза ва мальтоза — қимматли озиқ-овқат ва таъм берувчи моддалар.

Loading...