ДИСФАГИЯ (due… ва юн. phagein — ютмоқ, емоқ) — овқат ёки сув ютишнинг бузилиши. Ҳалқум, ҳиқилдоқ ва қизилўнгач деворларининг шикастланиши, уларга ёт жисмлар тиқилиши, яллиғланиш, истерия ва б. асабий-руҳий касалликларда бу аъзоларнинг то-райиши (спазм), шунингдек, баъзи юқумли касалликлар (қоқшол, қутуриш) Д. га сабаб бўлади. Қизилўнгач ракида ҳам Дисфагия кузатилади. Белгилари: овқат ютган вақтда оғриқ сезилади, бурун, ҳиқилдоқ, кекирдак, кўкс оралиғига овқат кетиб қолади. Дисфагияга сабаб бўлган омиллар аниқланиб, тегишли доридармонлар буюрилади.