ДИШАН ҚАЛЪА

ДИШАН ҚАЛЪА (ташқи қалъа) — Хиванинг рабод қисми. 1842 й. да Хоразм хони Оллоқулихон Хивани ташқи ҳужумдан сақлаш учун девор (уз. 6250 м, бал. 7—8 м, девор қалинлиги 5—6 м.) б-н ўратган. Қурилишга кўп аҳоли жалб қилиниб, қалъа 6 ҳафтада битка-зилган. Дишан қалъада 10 дарвоза бўлган: Ҳазорасп (Қўй), Пишканик, Боғи шамол, Шайхлар, Тозабоғ, Шоҳимардон, Дошоёқ, Қўш, Гадойлар ва Гандумиён (Ҳазорасп ва Қўш дарвозаларидан бошқалари сақланмаган). Дишан қалъанинг бош кўчалари (Ҳазорасп, Боғи шамол, Шоҳимардон, Қўш) Нуруллабой саройи, Сайидбой мадрасаси ва масжиди, Сайид Моҳи руи жаҳон, Тўрт Шаббоз, Абдолбобо мажмуалари каби кўпгина обидалар сақланиб қолган. Дишан қалъада ҳозир маъмурий ва маиший бинолар, хиёбонлар барпо этилган.