ДИСК

ДИСК (юн. discos — ясси доира. думалоқ пластинка) — 1) машина ва механизмларнинг доира шаклидаги қисми;

2) енгил атлетикада ирғитишга мўлжалланган спорт асбоби. Дискнинг диаметри 221 мм, оғирлиги 2 кг; ўсмирларга мўлжалланганининг диаметри 201 мм, оғирлиги 1,5 кг; аёлларга мўлжалланганининг диаметри 182 мм, оғирлиги1 ёки 0,5 кг. Диск металлдан, ёғочдан ва резинадан қилинади (ёғочдан ясалган Диск гардишига одатда, металл қопланади);

3) ўқ отар қуролларнинг ўқдони.