ДИСПАНСЕР

ДИСПАНСЕР (франц. dispensaire — тақсимлайман) — беморларнинг айрим гуруҳларига мунтазам даволаш-профилактика ёрдами кўрсатадиган махсус тиббий муассаса. Ўз соҳасига оид беморлар сонини аниқлаш, уларни қисобга олиш, даволаш, аҳволларини кузатиб бориш, иш ва яшаш жойларининг шароитини ўрганиш, бундан ташқари, касалликларга қарши курашиш, олдини олиш чоралари билан боғлиқ санитария-маорифи масалаларини ишлаб чиқиш, тарғиб қилиш Диспансернинг муҳим вазифасидир. Сил, теританосил, онкологик, психоневрологик, наркологик, кардиоревматологик, шунингдек, буқоққа қарши, врачлик физкультура (спорт билан шуғулланувчиларни кузатиб турадиган) Диспансер лари бўлади. Ҳар қайси соҳа Диспансерлари ишининг ўзига хос томонлари бор. Mac, силга қарши Диспансер аҳолини ялпи флюорографик текширувдан ўтказади (қ. Флюорография), беморлар билан бирга бўлган кишиларни ҳисобга олади; психоневрологик экспертиза ўтказади; врачлик-физкультура Диспансери врач назоратини амалга оширади. Диспансер тар-кибида поликлиника, касалхона, клиникдиагностика ва б. лаб. лар, ихтисослашган даволаш-профилактика хоналари, айрим ҳолларда кундузги ва тунги санаторийлар, меҳнат билан даволаш устахоналари, парҳез ошхона ва ҳ. к. бўлади. Туман Д. лари ўз ҳудудидаги аҳолига хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, шаҳар ва республика Д. лари ҳам бўлади.

Loading...