ДИСПАША (франц. dispache) — 1) кема ҳалокати (кемани, экипажни, юкни қутқариш)даги жами харажатларни ҳисоблаш;
2) юк ташишни ташкил этган томонлар (юк ва кема эгаси, ке-мани ёлловчи ижарачи) ўртасида харажатларнинг тақсимланиши. Диспашани амалга оширувчи шахс диспашер деб юритилади.