ДИСПЕРС СИСТЕМАЛАР

ДИСПЕРС СИСТЕМАЛАР — икки ёки ундан ортиқ фазаларнинг текис тарқалган майда зарраларидан тузилган гетероген системалар. Одатда, фазалардан бири узлуксиз дисперсион муҳит ҳосил қилиб, бошқа фазалар (бир ёки бир нечта дисперсион фазалар) эса шу муҳитда майда кристаллар, қаттиқ аморф зарралар, томчилар ёки пу-факчалар шаклида бир текис тарқалади. Дисперс системалар мураккаб тузилишга эга бўли-ши ҳам мумкин, узлуксиз дисперсион муҳит ҳосил қила оладиган, бир-бирининг ҳажмига сингиб кетган икки фазадан иборат система бунга мисол бўла олади. Дисперс системалар зарраларнинг катта-кичиклигига қараб икки гуруҳга бўлинади:

1) дисперс фаза зарралари 1 мкм ва ундан катта бўлган дағал Дисперс системалар (суспензия, тутун, туман, эмульсия ва б,);

2) дисперс фаза зарралари 1 нм дан 1 мкм гача бўлган коллоид системалар. Дисперс фаза зарралари 1 нм гача (атомлар ва кичик молекулалар ўлча-мига тенг) бўлган зарралардан тузилган системалар чин эритмаларни ташкил этади. Дисперс системаларнинг физик-кимёвий хоссалари дисперс фаза б-н дисперсион муҳит орасидаги молекулалараро боғланишга ҳамда улар орасида ҳосил бўладиган юзага боғлиқ. Дисперс системаларнинг хоссалари коллоид кимёва ўрганилади.

Loading...