ДИСПЕТЧЕР

ДИСПЕТЧЕР (инг. dispatch — тез бажараман) — и. ч. нинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, унинг ҳар бир жараёнини махсус техника воситалари ёрдамида оператив назорат қилиш, мувофиклаштириш ва марказлашган бошқарувни амалга оширувчи хизматчи. Диспетчер диспетчерлик пультида ўрнатилган алоқа воситалари, диспетчерлик сигнализация аппаратлари, диспетчерлик сўзлашув аппаратлари ёки коммутаторлар, факс ва телевизион ускуналари, радиотелефон, компьютер ва б. воситалардан фойдаланиб иш юритади (яна қ. Диспетчерлаш).