ДИСПЛАЗИЯ

ДИСПЛАЗИЯ (due… ва юн. plasis — ҳосил бўлиш, ўсиш) — эмбриогенез ва тугилгандан кейинги даврда аъзо, тўқима ёки тана қисмларининг нотўғри ривожланиши. Ҳоз. вактда Дисплазия хавфли ўсмалар ривожланишидан олдин эпителий ҳужайраларининг тартибсиз ўзгаришларини, яъни ҳужайралар ва умуман тўқима комплексининг неопластик (ўсма тўқималари ривожланишига томон йўналган ўсиш), нормадан ташқари, ўсма ҳосил бўлишига мойил ўзгаришини англатади. Илгари Дисплазия фақат ясси эпителий ҳужайраларига хос ўзгариш деб ҳисобланар эди, ҳозирга келиб бу жараённи морфологик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш у бошқа тўқима ҳужайралари, мас, призматик, ички секрет безлари эпителийси ва ҳ. к. га ҳам тааллуқли эканлиги маълум бўлди. Ҳужайра ва тўқималардаги ўзгаришларнинг оғиренгиллигига кўра, Дисплазиянинг 3—4 даражаси тафовут қилинади. Унинг энг оғир хили «малигнизация» — бутун тўқимани қоплаб олади, ҳатто ўсманинг ин-вазияси б-н тугаши ҳам мумкин. Дисплатик ўзгаришларнинг тобора кучайиб, ривожланиб бориши пировардида ўсма пайдо бўлишига олиб келади.

Loading...