ДИСПЛЕЙ (инг. display — қайта кўрса-тиш) — матн ёки график кўринишдаги маълумотларни электроннурли ас-боб экранига чиқариш учун мўлжалланган қурилма. Монохром (бир рангли) ва кўп рангли хиллари бўлади. Дисплей бевосита видеоадаптер қурилмаси бошқаруви асосида икки режимда — матн ёки график кўринишидаги ахборот б-н ишлайди. Матнли режимда компьютер экрани белги ўринлари деб аталадиган 25 қатор ва 80 устунга бўлинади. График режимда экран пиксел деб номланувчи нуқталар тўпламидан ибо-рат бўлади. Бу нуқталар сони ва ранг-баранглик даражаси компьютерда ишлатилаётган адаптерларнинг турига боглик бўлади. Айни вақтда EGA (Enhanced Graphic Adapter — имконияти кенг график режимли адаптер), VGA (Video Graphic Adapter — видеографик матрица), SVGA (Super VGA) — турли рангли Дисплейлар кенг тарқалган. Бу адаптерлар ёрдамида экранда купи б-н 256 хил рангли 800×600 гача бўлган нуқталар ҳосил қилиш мумкин. Дисплейлар ва уларнинг имконият даражаси тавсифи қуйидаги жадвалда келтирилган.