ДИСПРОЗИЙ (Dysprosium, юн. disprositos — топилиши қийин) , Dy — Менделеев даврий системаси III гуруҳининг лантаноидпар туркумига мансуб элемент; тартиб раками 66, ат. м. 162,50. Д. нинг 7 та барқарор изотопи маълум: l56Dy, 158Dy, 160Dy, l(«Dy, 162Dy, 163Dy ва 164Dy. Радиоактив изотоплари сунъий йўл билан олинган. Диспрозий — оч кул-ранг металл. Зичлиги 8,56 г/ см3. Бирикмаларда уч валентли. Оддий шароитда ҳаво кислороди таъсирида секин, қиздирилганда (100° дан юқори ҳароратда) тез оксидланади. Минерал кислоталар (HF дан ташқари) билан ўзаро ре-акцияга киришиб, (DyIII) тузларини ҳосил қилади. Ишқорий эритмалар таъсирига чидамли. Азот, водород, хлор, бром ва йод билан қиздирилганда шиддатли реакцияга киришади.
Диспрозий оксид Dy2O, — рангеиз кристалл модда. Моноклин ф – Dy2O3) ва кубик (a – Dy2O3) панжарали модификациялари маълум. Зичлиги 8,16 г/см3, а-Dy2O3 2070° да р – Dy2O3 га айланади. Суюқланиш т-раси 2400°. Dy2(C2O4)3, (DyNO3)3 ва б. ни 800—1000° да парчалаш усули билан олинади.
Диспрозий хлорид DyCl3 — рангеиз кристалл модда. Моноклин панжарали. Су-юкланиш т-раси 654°, қайнаш т-раси 1627°; зичлиги 3,617 г/см3; сувда яхши эрийди. 200° дан юқори т-рада Dy2(C2O4)3 га хлор ва тетрахлорметан аралашмасини таъсир эттириб, шунингдек, Диспрозийни хлорлаб олинади.
Диспрозий фторид DyF3 — орторомбик панжарали рангеиз кристаллар, зичлиги 7,466 г/см3; 1030° да гексагонал модификациям айланади. Суюқданиш т-раси 1157°, қайнаш т-раси 2200° дан юқори. Сувда эримайди. Диспрозий бирикмаларига фторид кислота, Диспрозийга фтор таъсир эттириб олинади. Диспрозий DyCl3 ёки DyF, ни кальций, натрий ёки литий билан кайтариб олинади. Диспрозий нурланган моддаларни нейтрон радиографик текширишда, DyJ, кўча ва стадионларни ёри-тувчи чироқлар и. ч. да, DyO, қизил рангда шуълаланувчи люминофорлар компоненти сифатида ва махсус ши-шалар олишда қўлланилади. Диспрозийни 1886 йилда француз кимёгари П. Э. Лекок де Буабодран кашф этган.