ДИССИМИЛЯЦИЯ (тилшуносликда) — нутқий ҳодиса. Муайян сўздаги бир-бирига ўхшаган ёки қисман ўхшаш товушлардан бирининг ҳосил бўлиши ўрнига, усулига кўра фарқ этувчи бошқа товушга ўхшаши. Диссимиляция ассимиляция қарама-қарши фонетик ҳрдиса бўлиб, у ассимиляция даражасида кенг тарқалган эмас, чунки кўп ҳолларда унда сонор товушларга эга бўлган сўзларгина Диссимиляцияга учрайди. Диссимиляция ада-бий тилларга нисбатан шеваларда кўпроқ. Диссимиляциянинг икки тури мавжуд: а) контакт Д. (мас, трамвай — транвай); б)дистакт Диссимиляция (мас, зарар — зарал, автобус — аптобус).