ДИССОЦИАЦИЯ

ДИССОЦИАЦИЯ, диссоциация ланиш (лот. dissociatio — ажралиш, парчаланиш) — модда молекулалари радикаллари ёки ионларининг қайтар ҳолда парчаланиши. Диссоциация термик, электролитик ва фотокимёвий турларга ажратилади. Термик Диссоциация — модданинг иссиқлик таъсирида парчаланиши. Мас, аммоний гидросульфид NH4HS қиздирилганда аммиак ва водород суль-фидга парчаланади. Нефть крекинги, саноатда кўп моддаларни олиш (мас, кальций карбонатдан оҳак олиш) усуллари термик Диссоциацияга асосланган. Электролитик Диссоциация — электролитлар сувда эритилганда улардаги молекулаларнинг мусбат ва манфий зарядли ионларга парчаланиши. Эритувчи, жумладан сувнинг қутбли молекулалари электролит молекулаларига таъсир этиб, уларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Электролитик Диссоциацияда ҳосил бўлган ионлар ва эритувчи молекулалари бир-бирига таъсир этади; ионлар сув билан бирикиб, гидратлар ҳосил қилади (мас, Н,0 — гидроксоний). Диссоциациаланган молекулалар сонининг эритилган модда молекулалари умумий сонига нисбати электролитик Диссоциация даражаси деб аталади, бу эса эритилган модда (электролит)нинг табиатига, шунингдек, эритма концентрациясига боғлиқ (эритма суюлтирилган сайин электролитик Диссоциация даражаси ошади). Электролитик Диссоциация даражаси 1 га тенг бўлганда кимёвий мувозанат карор топали. Электролитик Диссоциация даражасига қараб, электролитлар кучли (батамом диссо-циацияланадиган) ва кучсиз (қисман диссоциацияланадиган) электролитларга бўлинади, аммо бу шартли ту-шунча, чунки бир электролитнинг ўзи бир шароитда кучли, бошқа шароитда эса кучсиз бўлиши мумкин (мас, водород хлорид сувда кучли электролит, бошқа баъзи эритувчиларда эса кучсиз электролит хоссаларини намоён қилади). Ёруглик нури таъсирида фотокимёвий Диссоциация содир бўлади.

Loading...