ДИСТИЛЛАНГАН СУВ

ДИСТИЛЛАНГАН СУВ — ҳайдаш (дистиллаш) йўли билан таркибидаги эриган минерал тузлар, органик моддалар ва б. қўшимчалардан тозаланган сув. Тиббиётда ишлатиладиган Дистилланган сув еда нитрат, нитрит ва сульфат кислоталар, хлор, кальций ионлари, карбонат ангидрид ва б. қўшимчалар бўлмаслиги керак, 10 мл шундай сув буглантирилганда қолдиғи 0,5 мг дан ошмаслиги лозим. Тери остига юбориладиган эрит-малар ва кўзга томизиладиган дорилар тайёрлаш учун Дистилланган сув кайта стерилланади ёки қайнатиб олинади. Дистилланган сув еда организм учун зарур микроэлементлар бўлмаганлиги сабабли ичишга ярамайди, узок, истеъмол қилинганда меъда тўқималаридаги тузларни ювиб кетади, на-тижада эпителий ҳужайралари бўкиб, нобуд бўлади. Дистилланган сув кимё ва физика лаб. ларида эритувчи сифатида ишлатилади.