ДИВЕРГЕНЦИЯ

ДИВЕРГЕНЦИЯ (лот. divergere — фарқлилик) — 1) биологияда — эволюция давомида организм белгиларининг фарқланиб бориши. «Д» тушунчасини Ч. Дарвин табиатда биологик турлардан тортиб маданий ўсимликларнинг навлари ва уй ҳайвонлари зотларининг пайдо бўлишини изоҳлаш учун таклиф этган. Дивергенция моҳияти шундан иборатки, сунъий танлаш ёки табиий танланиш таъсирида бир турдан пайдо бўлган шакллар ўз белгилари билан бир-биридан ҳамда ўзининг умумий аждодларидан тобора фаркланиб боради. Агар тур кенг ареални эгаллаб, турли эко-логик шароитларга мослашадиган бўлса, дастлаб ўхшаш бўлган популяциялар ўртасида бирон-бир фарклар пайдо бўлишида кўринадиган ва тур ареалининг турли қисмларида табиий танланишнинг ҳар хил йўналишлари билан мукаррар шартланган Дивергенция юзага келади. Одам турли йўналишларда сунъий танлаш йўли билан ўз эҳтиёжини қондириш учун ҳар хил маданий ўсимлик навлари ва уй ҳайвонлари зотларини яратади. Табиий танланиш ҳам сунъий танлаш каби дастлабки бир тур доирасида хилма-хил шакллар пайдо бўлишига ва тузилиши, функцияси ҳамда ҳаёт кечириши (озиқ танлаш ва топиш йўллари)даги тафовутларнинг кўпайишига олиб келади. Дивергенция оралиқ шакллар ва дастлабки турнинг қирилиб кетиши билан бирга боради; 2) математикада — вектор майдоннинг тарқалиши (қ. Майдон назарияси). Агар вектор майдонга оқиб турган суюкликнинг тезлик майдони сифатида қаралса, Дивергенция майдон манбаларининг Р нуқтадаги зичлигини ифодалайди. Дивергенциянинг геометрик маъноси куйидаги-ча: Д. — берилган нуқтани ўраб турган сирт орқали ўтувчи вектор майдон оқимининг шу сиртни тортиб турувчи хажмга нисбати:

3) тилшунослик-д а — нутқ товушининг тарихий тарақ-қиётига кўра, бирдан ортиқ товушга дифференциация қилишидир. Mac, орқа қатор а товуши тараққий этиб, чуқур тил орқа қ, ғ, х ундошлари ва лаблаб сирғалувчи в ундошидан аввал ёндош қўлланилган ўринларда о товушига айланган. Қишлақ> қишлоқ; ўтақ > ўтоқ; шох, тоғ, йов каби. Мазкур ундошлардан кейинги ўринда эса орқа қатор а товуши ҳолатини сакдаган: қази, хари, ғани ва ҳ. к. Акси конвергенция.

Loading...