ДИВЕРСИФИКАЦИЯ

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ (лот. diversifi catio — ўзгариш, хилма-хил тараққиёт) — корхона (бирлашма) ларнинг фаолияти соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турининг кенгайиши, янгиланиб туриши. Диверсификацияда юқори самарадорликка эришиш, иқтисодий фойда олиш, банкротликка барҳам бериш ва б. мақсадларда амалга оширилади. Илгари бир соҳада ихтисослашган фирмаларнинг (саноат, қ. х., транспорт, молия ва ҳ. к.) бошқа и. ч. тармоклари, хизмат кўрсатиш соҳаларига, биринчи навбатда, юқори фойда берадиган соҳаларга кириб бориши уларнинг хўжалик фаолияти соҳалари ва имкониятларини кенгайтиради. Диверсификация натижасида турли-туман товарлар ишлаб чиқарадиган, хизмат кўрсатадиган ҳамда и. т. ва ишланмалар билан банд бўлган кенг тармоқли, аммо ҳамиша ҳам технологикжиҳатдан ўзаро боғлан-маган мажмуалар (мас, агросаноат мажмуи, ўрмонсаноат мажмуи) вужудга келади ва бу ишлаб чиқариш Д. си дейилади. Бундан ташқари унинг кредит Д. кўриниши ҳам бор (бунда кредит сифатида бериладиган капитал маблағлар хавф-хатарни камайтириш ва юқори фойда олиш мақсадида турли-туман объектлар ўртасида тақсимланади). Бундай Диверсификация тармоклараро капитал концентрацияси жараёни ва корхоналараро ички беқарорликнинг кучайи-ши билан боғлиқ.

Дунё мамлакатларида Диверсификация жараёни 20-а. нинг 50-й. лари ўрталаридан ривожлана бошлади. Дастлаб АҚШ, Япония, Ғарбий Европа давлатларида Диверсификация саноат, транспорт, қурилиш, молия соҳаларида вужудга келади. Шу боис Диверсификация характери мазкур давлатларнинг ижтимоийиқтисодий омиллари, шунингдек, бошқа давлатларга тегишли бўлган умумий омиллар (илмий-техника инқилоби, юқори фойда учун кураш, рақобат кураши, техник тараққиётдан қолиб кетмаслик ва б.) билан белгиланади. Диверсификацияда фирмалар, айниқса, монопол фирмалар куп тармоклилик тусини олади. Улар аввало кўп даромадли, тез ривожланадиган соҳалар (мас, электроника, кимё)да фаолият бошлайди. Компаниялар маҳсулот и. ч. билан бирга, шу маҳсулот учун зарур бўлган хом ашёни ҳам ўзлари тайёрлашга киришади. Маблағларни кам даромадли соҳадан тежаб кўп фойда берадиган тармокларга сарф этадилар. Мас, АҚШ концернлари хизмат кўрсатиш, қурилиш, ер майдонлари савдоси, нашр ишлари, савдо-сотиқ ахбороти, жиҳозларни ижарага бериш ва б. да фаолият юритди.

Ўзбекистан халқ хўжалигида янги барпо этилган саноат корхоналарида асосий маҳсулот туридан ташқари қўшимча маҳсулотлар, халқ истеъмоли товарлари и. ч. йўлга қўйилган.

Рисолат Ишмуратова.

Prev Article

ДИАФИЛЬМ