ДИВИДЕНД

ДИВИДЕНД (лот. dividendum — тақсимланадиган нарса) — акциядорлар жамияти фойдасидан акция эгасига хар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисми. Дивиденд микдори акциядорлар жамиятининг соф фойдаси, акциялар сони ва қийматига боғлиқ. Дивиденд ҳар йили (солиқлар тўланиб, и. ч. ни ривожлантириш учун ажратмалар чиқарилиб, захиралар тўлдирилгач, облигациялар бўйича фоизлар ва директорларга бериладиган мукофот ҳақи тўлангандан сўнг) акциядорларнинг қўлидаги акция микдори ва турига мувофиқ тақсимланади. Тақсимланадиган ҳисса Дивиденд массаси, акциялар номинали қийматларига кўра фоизларда ифодаланган даромад эса Дивиденд ставкаси деб аталади. Дивиденд микдори оддий акциялар бўйича жамиятнинг ўша йилда кўрган фойдасига боғлиқ. Имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига қатъий фоиз ставкаси микдорида олдиндан белгиланади. Энг юқори Дивиденд олинганда баъзан уларнинг бир қисми қўшимча чиқарилган бепул акциялар тарзида акциядорларга тўланади. Қўлида акцияларнинг асосий ҳиссасини тўплаган акциядорлар ва корпорациялар Дивиденднинг энг кўп қисмини олади.

Loading...