ДИХЛОРЭТАН

ДИХЛОРЭТАН, этиленхлорид, СН2С1— СН2С1 — чучмал ҳидли рангсиз суюклик, ундан хлороформ ҳиди келади. Мол. м. 98,97. Қайнаш т-раси 83,5°, зичлиги 1,253 г/см3. Сувда эри-майди, спирт ва эфирда эрийди. Сув билан азеотроп аралашма (қайнаш т-раси 71,6°; таркиби 91,8% Д. ва 8,2% Н2О) ҳосил қилади. Дихлорэтан саноатда хлор билан этилендан олинади. Дихлорэтан техникада экстракция жараёнларида, газмолларни тозалашда, эритувчи сифатида, лок-бўёқ саноатида, кўпгина органик бирикмалар синтезида, антидетонатор аралашмалари тайёрлашда, фумигант сифатида, дистиллашда ва б. мақсадларда қўлланилади.