ДИЗЕЛЬ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ДИЗЕЛЬ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ (ДЭС) — дизель двигатели билан ҳаракатланувчи, бир ёки бир неча электр токи генератори билан жиҳозланган энергетик қурилма. Муқим (стационар) ва Кучма хиллари бўлади. Муқим ДЭС га ПО, 120, 330, 440, 735 кВт ва ундан ортиқ қувватли тўрт тактли (баъзан, икки тактли) дизель ўрнатилади. Ўртача қувватли муқим ДЭС қуввати 750 кВт дан ошмайди, катта ДЭС эса 220 кВт гача ва ундан ортиқ қувватли қилиб қурилади. Кучма ёритиш тармоқларини электр билан таъминлайдиган резерв манба сифатида, транспорт (дизель-электровоз, дизельэлектроход ва б.) да асосий энергетик қурилма сифатида қўлланилади. Қуввати 10 кВт гача булган ДЭС бир укли автомобиль тиркамасига урнатиб ишлатилади. ишлайди, енгил, тез ишга туширилади. ДЭС электр узатиш линияларидан узоқдаги жойларни, шунингдек, буғ-куч ва сув-куч қурилмалари қуриб булмайдиган ҳудудларни электр токи билан таъминлашга мулжалланган.

Loading...