ДИЗЕЛЬ

ДИЗЕЛЬ (Diesel) Рудольф (1858.18.3, Париж — 1913.29.9, Ла-Манш) — немис ихтирочиси. Мюнхендаги Олий политехника мактабини битирган (1878). Ёнилғининг сиқилган ҳавога пуркалишидан алангаланадиган ички ёнув двигатели (дизель)ни яратган. Дизель ўз двигатели учун 1892 й. да патент олган. Бу билан Дизель идеал Карно циклита яқин бўлган циклда ишлайдиган ички ёнув двигателини яратиш ғоясини илгари сурди; бунда тоза ҳавони 25 Мн/м2 (250 кгкуч/см2)гача сиқиб энг юқори т-рага эришди. Бир кадар такомиллаштирилганидан кейин (1897) двигатель арзон ёнилғи (нефть маҳсулоти) б-н пухта ишлайдиган ва транспортда кенг қулланиладиган бўлиб қолди.

Loading...