ДНЕПР БЎЙИ ҚИРЛАРИ

ДНЕПР БЎЙИ ҚИРЛАРИ — Украи надаги қирлар, Днепр ва Жан. Буг дарёларининг ўрта оқимлари оралиғида. Энг баланд жойи 323 м. Ясси сувайирғичлар орасида чуқур водий ва сойликлар бор. Д. б. қ. заминидаги қад. кристалл жинслар устини учламчи ва тўртламчи давр қум, гил, лёсс ва лёссимон қумоклар қоплаган. Қирлар серунум қоратупроқли ўрмондашт ва дашт ерлардир; кўп қисмида деҳқончилик қилинади.