ДНЕПР

ДНЕПР (юн. Борисфен) — Шарқий Европадаги дарё, РФ, Белоруссия ва Украина худудида. Уз. 2201 км. (Европада узунлиги бўйича Волга ва Дунайдан кейин 3-ўринда), ҳавзасининг майд. 504 минг км2. Валдай қирларидан бошланиб Қора денгизнинг Днепр лиманига куйилади. Днепрнинг ўнг ва чапдан ирмоғи кўп; йириклари — Друть, Березина, Припять, Сож, Десна, Суда, Псёл, Ворскла, Самара, Рось. Ўрта оқимида Днепрнинг водийси кенг (6—18 км), қад. террасалар бор. Қуйи оқимида Днепр Қора денгиз бўии пастгекислигидан оқиб ўтади. Қор ва фунт сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1700 м3/сек. Дек. дан март охиригача музлайди. Днепрда куйилиш еридан 1677 км масофада кема қатнайди. Асосий пристанлари ва портлари: Могилёв, Киев, Ка-нев, Черкасси, Кременчуг, Днепропетровск, Запорожье, Никополь, Херсон. Д. сунъий сув системалари орқали Болтиқ денгизи ҳавзасининг дарёлари: Ғарбий Двина билан Березина системаси, Неман б-н Днепр-Неман, Ғарбий Буг билан ДнепрБуг каналлари орқали боғланган. ГЭС лар қурилган.

Loading...