ДОДЕКАФОНИЯ

ДОДЕКАФОНИЯ (юн. dodeka – ўн икки ва phone — товуш) — атонал мусиқанн муайян қоидаларга бўйсундириш мақсадида яратилган компози-торлик техникаси. 1910-й. ларда Австрияда Й. М. Хауэр, Ф. Г. Клайн, шунингдек, рус композитори Н. Рославецлар Додекафонияга яқин тарзда асарлар яратишга уринган. Мукаммал Додекафониянинг қонунқоидаларини австрия композитори А. Шёнберг (10 йилдан зиёдроқ давр мобайнида) ишлаб чиқиб, муҳими, ижодий амалиётда қўллаган (1923 й., фортепиано учун 3 та пьеса). Д. да асарни ташкил этувчи куй ва ҳамоҳангликлар мажмуи серия деб аталиб, турли баландликдаги 12 хроматик, тенг ҳуқуқли товушнинг муайян изчилли-гидан тузилади, бунда регистр, гори-зонтал ва вертикал йўналишлар эркин равишда алмашади. Додекафония усталари орасида А. Шёнбергнинг шогирдлари А. Берг, А. Веберн, рус композитори И. Стравинский, поляк В. Лютославский, итальян муаллифлари Л. Даллапиккола, Л. Ноно, япон композиторлари Ё. Мацудайра, Т. Маюдзуми, К. Фукусима ва б. танилган. Ўзбекистонда илк бор Ф. Янов-Яновский, М. Тожиев, Н. Зоки-ров, кейинчалик М. Махмудов, Н. Ғиёсов, Д. Янов-Яновский ва б. композиторлар Додекафониянинг айрим хусусиятларидан фойдаланишган.

Ад.: Когоутек Ц., Техника композиции в музыке XX века, М., 1976.