ДОДХОҲ, додхо (форс—адолат истовчи) — 1) Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида: а) қалъа бошлиғи, қўрбоши; б) қозихона ишлари устидан назорат олиб борувчи амалдор, раиси калон; Қўқон хонлигида бу мансаб амалдорлар рўйхатида тўққизинчи ўринда (парвоначидан кейин, бийдан олдин) турган. Додхоҳ йилига хон хазинасидан 700 ботмон дон ва 1000 тилла пул олган;
2) Бухоро амирлигида арзчилар шикоятини амирга етказиб, жавобини шикоятчиларга билдирувчи амалдор. Қўқон хонлигида бундай амалдор ҳудайчи деб номланган.