ДОГМА

ДОГМА (юн. dogma — фикр, қоида, таълимот) — 1) қандай шароитда қўлланишидан қатъи назар, танқид кўзи билан текширилмай кўр-кўрона қабул қилинаверадиган қоида, далил-исботсиз муҳокама. Догматик фикр билиш йўлига, фан тараққиётига тўсқинлик қилади (қ. Догматизм);

2) илоҳиётда диндорлар учун мажбурий ҳисобланган, муҳокама юритмасдан эътиқод қилинадиган таълимот (қ. Ақида).

Loading...