ДЎҲА

ДЎҲА, Ад-Дўҳа — Қатар давлатининг пойтахти. Арабистон я. о. да, Форс қўлтиғи соҳилида жойлашган. Қатар я. о. нинг шарқий қирғоғидаги йирик порт. Аҳолиси 410 минг киши (2000, шаҳар атрофи б-н). Муҳим савдо маркази. Металлсозлик, цемент, мебель, қурилиш материаллари, гилам, озиқ-овқат маҳсулотлари, ўғит ишлаб чиқарувчи майда корхоналар, иссиклик электр стяси, халқаро аҳамиятга эга аэропорт, кўплаб масжид ва мактаблар, ун-т бор. Денгиздан балиқ овланади, марварид олинади.

Loading...