ДОИМ ЯШИЛ ЎСИМЛИКЛАР

ДОИМ ЯШИЛ ЎСИМЛИКЛАРйил давомида барги тўкилмай ям-яшил бўлиб турадиган ўсимликлар. Уларнинг қари барглари узоқ вақт оз-оздан тўкилиб, ўрнига аста-секин янги ёш барглар чиқаверади. Тропик мамлакатларда кенг тарқалган. Бу типдаги ўсимликларга дафна, самбитгул, зайтун, магнолия каби кенг баргли, арча, қарағай сингари игна баргли дарахтлар киради.

Loading...