ДОИРА, чилдирма, чирманда — юмалоқ шаклдаги ўзбек ва тожик урма мусиқа чолғуси. Унинг асосий қисми (гардиши) ток занги, сўнгги йилларда клён (заранг), акация, лўлиларда тол дарахтларидан ишланади. Гардишнинг ташқи томонига бузоқ, той ёки эчкининг ошланган териси крпланади. Ички томонига эса маъдандан ишланган ҳалқачалар осилади (ҳалқасизлари ҳам бўлади). Гардиш диаметри 400—510 мм ни ташкил этади. Доирада товуш икки қўл бармоклари ёрдамида ҳосил қилинади. Ундан якка ижрода (мае. «Катта ўйин», «Шодиёна» каби йирик туркум асарларда) ҳамда турли хил миллий чолғу ансамблларида жўрнавоз чолғу сифатида фойдаланилади. Доира қадимий мусиқа чолғуларидан ҳисобланади. Марказий Осиё (Нисо ш., мил. ав. 2-а.)да топилган терракота ёдгорликларида дои-рачи аёллар тасвирланган. 20-а. да ўзбек дойра ижрочилик анъаналарини Уста Олим Комилов, Т. Иноғомов, Д. Соттихўжаев, Р. Исохўжаев, F. Азимов, Қ. Дадаев, О. Камолхўжаев, ака-ука Исломовлар, М. Орипов, Р. Отабоев, Т. Сайфиддинов, Р. Самадов ва б. танигган. Доира ва унга яқин урма мусиқа чолғулари тожик, арман, озар, уйғурларда — дап, дапп, дафф, дэф деб номланади.