ДОКУЧАЕВ Василий Васильевич

ДОКУЧАЕВ Василий Васильевич (1846.1.3, Милюкове қишлоғи, ҳоз. Смоленск вилояти Сичёвский тумани — 1903.8.11, Петербург) — рус табиатшунос олими, Петербург ун-ти проф. (1883—96). «Россия қора тупроғи» (1883), асарида генетик тупроқшунослик асосларини яратди, тупроқшунослик фанининг асосий қоидаларини таърифлаб берди. «Бизнинг даштлар ўтмишда ва ҳозир» (1892) асарида қурғоқчиликка қарши кураш мажмуининг илмий ечимларини кўрсатиб берган. Россияда биринчи тупроқшунослик кафедрасига асос солган (1895). Докучаев ғоялари табиий геогр., ўрмоншунослик, мелиорация ва б. ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатди. Россия Қишлоқ хўжалиги ФА Тупроқшунослик ин-ти ва б. илмий муассасалар Докучаев номи билан аталади.

Loading...