ДЎЛАНА

ДЎЛАНА (Crataegus L.) — раънодошлар оиласига мансуб дарахт ёки бута. Бал. 6—10 м, танасининг йўғонлиги 40—50 см, сершох. 890 тури бор, шундан 10 тури Ўзбекистонда ўсади, Хи-той, Испания, Италия, Жазоир, Америка ва б. мамлакатларда ҳам тарқалган. Барг чети йирик тишли ёки патсимон бўлинган, пояга кетма-кет ўрнашган. Гули майда, тўпгулга йиғилган. Меваси 1—5 данакли. Дўлананинг манзарали ўсимлик сифатида ўстириладиган, шунингдек, бўрикўз Дўлана, сариқ Д., қизил Д. деган турлари бор. Д. ёввойи ҳолда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида, денгиз сатҳидан 1000—1500 м баландликда, кўпинча, якка ҳолда усади, баъзан кичик Дўлана зорлар ҳам учрайди. Баъзи турларининг меваси йирик, кўп истеъмол қилинади. Сариқ Дўлана гули нектар (гулшира)га бой. Дўлана май—июнда гуллайди, сент. охирларида пишади, 25—30 ёшли дарахти 70—80 кг ҳосил беради. Меваси таркибида 11,5—15,9% қанд, 8% ёғ, 0,67—0,88% олма кислота бор. Халқ табобатида иштаҳа очувчи, ични қотирувчи дори сифатида қўлланилади. Дўлана барги, пўстлоғи ва илдизи қайнатмаси б-н матоларни сариқ ва қўнғир рангга бўяш мумкин. Дўлана олма, нок, беҳи учун яхши пайвандтаг бўлади. Уруғи, илдизи, илдиз бачкиси ва илдиз поясидан, пархиш йўли билан ҳам кўпайтирилади.

Данагининг қобиғи жуда қаттиқ, экилгандан кейин 2 – ёки 3 – йили униб чиқади. Уни сульфат кислотага 12 соат солиниб, нам қумда бахрргача сақланса, 1-йилиёқ унади. Дўлана совуққа, қурғоқчиликка чидамли. Дўланадан яшил девор ва иҳота дарахтзорлари қосил қилишда, эрозияга қарши тоғ ён ба-ғирларини мустақкамлашда фойдаланилади.

Prev Article

ДЎКОН

Next Article

ДЎМБИРА