ДОЛЧИН

ДОЛЧИН, дорчин (Cinnamomum Cassia Blume) — лаврдошлар оиласига мансуб дарахт. Жан. Хитой, Вьетнам, Лаос, Шри Ланка, Индонезия (Ява, Суматра) ва Лотин Америкасида экилади. Доим яшил ўсимлик. Барги калин, гули майда. Ёш дарахтининг пўстлоғини қуритиб, долчин тайёрланади. Долчин таркибида 75—90% долчин альдегиди, 1 — 2% эфир мойи, 2—3% ошловчи моддалар, 1,35% кальций оксалат ва циаманин борлиги аниқланган. Озиқ-овқат саноатида зиравор сифатида, фармацевтикада ва атир-упа и. ч. да (долчин мойи) ишлатилади.

Prev Article

ДОЛУХАНОВА

Next Article

ДОМЕНЛАР