ДОЛЕРИТ

ДОЛЕРИТ (юн. doleros — алдамчи) — кайнотип магматик тоғ жинси, интрузив тог жинсларига нисбатан юзароқда ҳосил бўлади. Ички тузилиши офит, пойкилофит, интерсертал, ташқи тузилиши массив, баъзан тошбодом. Ранги кррамтир кулранг. Минерал таркибига кўра Д. нинг оливинли, асл ва лейкодолерит хиллари мавжуд. Долеритнинг эффузив аналоги базальт деб аталади. Асосан, плагиоклаз, пироксен, озроқ оливиндан иборат. Долерит базальт таркибли лава оқимлари марказий қисмининг аста-секин совишидан ҳосил бўлади. Гипабиссал интрузив жинслар (дайка, силл) кўринишида учрайди. Континент лар, океан ости Ер пусти, ороллар трапп формацияларида кўп тарқалган. Ўзбекистонда Чатқол, Қурама, Нурота, Томди, Бўкантов, Молгузар тоғларида учрайди. Долерит билан мис, никель, кобальт, полиметалл (қўрғошин, pyx) ва б. конлар боғлиқ. Долерит қурилиш материали сифатида ҳам ишлатилади.