ДОЛИМОВ

ДОЛИМОВ Субутой (1907.23.1 – Тошкент — 1991.24.5) — адабиётшунос-педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). Тошкент педагогика ин-тини тугатган (1939). Пед. фанлари илмий тадқиқот ин-тида илмий ходим, шўьба мудири (1943—57). ТошДУ да ўқитувчи (1957—62), доцент (1963 й. дан). Олий ва ўрта мактаблар учун дарсликВатан адабиёти», 1965) ва услубий қўлланмалар («Ўзбек адабиёти тарихини ўқитиш методикаси», 1976; «Адабиёт ўқитиш методикаси», 1978) муаллифи. Огаҳий (Ғ. Каримов билан ҳамкорликда), Алмаий, ЛутфийГул ва Наврўз»), Гулханий («Зарбул-масал») асарларини, фольклорга оид «Кенг уйнинг келинчаги»ни (1976) нашрга тайёрлаган. «Қобуснома»ни ўзбек тилига таржима қилган (1986).

Ас: Умр сабоқлари, Т., 1982.

Loading...