ДОЛЛАР (инг. dollar, нем. «Taler» сўзидан) — 1) Америка Қўшма Штатлари пул бирлиги. 1786 й. дан муомалага (кумуш Д.) киритилган. 1 Д. = 100 цент. Халқаро ифодаси USD. АҚШ Д. халқаро ҳисоб-китобларда кенг қўлланилади. Муомалада 100, 50, 20, 10, 5 ва 1 Д. ли қоғоз пуллар; 1 ва 0,5, 0,25 0,1 Д. ли тангалар ва 5, 2, 1 центли тангалар ишлатилади. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 694 сўм 83 тийин (2002 й. 5 фев.).
2) Австралия пул бирлиги. 1966 й. фев. да Австралия фунти ўрнига муомалага киритилган. 1 Д. = 100 цент. Халқаро ифодаси AUD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ Д. = 1,97 Австралия Доллар ; 3) Канада пул бирлиги. 1 Д. = 100 цент. Халқаро ифодаси KYD. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ Д. = 1,53 Канада Д. Шунингдек, Багама, Барбадос Ороллари, Белиз, Бермуда Ороллари, Бруней, Гайана, Зимбабве, Кайман Ороллари, Либерия, Намибия, Сингапур, Соломон Ороллари, Тринидад ва Тобаго, Фижи, Ямайка, Янги Зеландия пул бирликлари ҳам Доллар деб аталади.